ТАДБИРКОРЛАР БИЛАН ОЧИҚ МУЛОҚОТ ЎТКАЗИЛДИ
30.03.2022 460
Куни кеча Ўзбекистон Республикаси товар-хом ашё биржаси раҳбарияти ва мутахассисларнинг вилоят тадбиркорлари билан очиқ мулоқоти ўткизилди.
Тадбирда вилоят Молия бошқармаси, Монополияга қарши кураш бошқармаси, Савдо-саноат палатаси масъул ходимлари, онлайн-аукцион давлат харидлари иштирокчилари, брокерлар, трейдерлар, журналистлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этдилар.


Мазкур йиғилиш тадбиркорларни биржа савдолари ва онлайн-аукционларга янада кенгроқ жалб қилиш мақсадида ташкиллаштирилди. Учрашувда биржа вакиллари томонидан мамлакатимиз товар бозорларида шаффофликни таъминлаш, соғлом рақобатни ривожлантириш ва бозор тамойилларини жорий этишда амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумотлар бериб ўтилди.
Хусусан, савдо иштирокчилари учун қўшича қулайликлар яратиш мақсадида давлат харидлари ягона порталида маҳсулотларнинг барча жиҳатларини акс эттирувчи товар ва хизматларинг ягона миллий классификатори жорий этилди. Тадбиркорлар савдо тизимида ягона рўйхатдан ўтиш ва ҳисоб варақ хизматларидан ҳам фойдаланишлари мумкинлиги айтилди.
Бундан ташқари биржа хизматлари сифатини яхшилаш, мижозлар билан самарали мулоқот ўрнатиш ва жамоатчилик назоратини кучайтириш мақсадида call-марказлари ташкил қилинган бўлиб, улар томонидан барча маурожаатларга керакли жавоблар берилмоқда.
Тадбир якунида биржа раҳбарлари ва мутахассислар иштирокчилар томонидан берилган саволларига жавоб бердилар.
