ТАКРОРИЙ ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИ
01.11.2021 484
“ASL SAVDO LYUKS” МЧЖ бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориш тартибида ўтказиладиган
ТАКРОРИЙ ОЧИҚ АУКЦИОН САВДОСИГА ТАКЛИФ ЭТАДИ
Ўзбекистон Республикаси Андижон вилояти, Андижон шаҳри, А. Навоий шоҳкўчаси, 97-уйда фаолият олиб бораётган «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг Водий нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси балансидаги 774,2 тонна сифатсиз (некондиционный) нефть маҳсулоти бошланғич баҳоси 665 543 000(олти юз олтмиш беш миллион беш юз қирқ уч минг) сўмда такрорий очиқ аукцион савдоларига қўйилмоқда.
Ушбу мулкга қизиқиш билдирган талабгорлар Андижон вилояти, Андижон шаҳри, А. Навоий шоҳкўчаси, 97-уйда фаолият олиб бораётган «Ўзбекнефтегаз» АЖнинг Водий нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармаси ёки савдо ташкилотининг маъсул вакили билан бевосита жойига чиқиб танишишлари мумкин.
Такрорий очиқ аукцион савдоси 2021 йилнинг 17 ноябрь куни соат 11:00 да Андижон шаҳри, А. Навоий шоҳкўчаси, 122-уй. Савдо саноат палатасининг 3-қават 302-хонасида бўлиб ўтади. Агар такрорий очиқ аукцион савдоси 2021 йилнинг 17 ноябрь куни бўлиб ўтмаган тақдирда такрорий очиқ аукцион савдолари 2021 йилнинг 19, 24, 26, 30 ноябрь ва 1, 8, 15, 22, 29 декабрь кунлари бўлиб ўтади.
Юқоридаги мулк белгиланган кунларда сотилмаган тақдирда такрорий очиқ аукцион савдолари мулк сотилгунга қадар ёки савдодан олингунга қадар хафтанинг хар чоршанба кунлари соат 11:00 да бўлиб ўтишини маълум қиламиз.
Савдо ташкилотининг хизмат ҳаққи аукцион ғолиби бўлган харидор томонидан сотиб олинган мулк қийматидан ташқари тўланади.
Талабгорларнинг аризалари Андижон шахар Навоий шох кўчаси 122 уй Савдо саноат палатасининг 3-қават 302-хонасида иш кунлари (байрам ва дам олиш кунларидан ташқари) соат 10.00 дан 16.00 гача қабул қилинади. Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати савдо куни бошланишидан бир кун олдин соат 16.00 да тўхтатилади.
Савдода қатнашиш учун:
– жисмоний шахслардан паспорт нусхаси, агарда унинг вакили бўлса қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишончнома.
– юридик шахслардан давлат рўйхатидан ўтганлиги тўғрисидаги гувохнома ва Низом нусхаси. Агар савдода ваколатли шахс қатнашган тақдирда қонунда белгиланган тартибда унинг номига расмийлаштирилган ишончнома.
Очиқ аукцион савдосида катнашиш учун талабгорлар мулк бошланғич бахосининг 5 (беш) фоизидан кам бўлмаган миқдорда гаров пули тўлайдилар. Тўлов хужжатида тўлов мақсади аниқ кўрсатилган холда савдо ташкилотчиси “ASL SAVDO LYUKS” МЧЖнинг ЧЭКИ «Савдогар банк» Андижон вилоят филиалидаги. х/р: 2020 8000 9004 0412 5002, МФО: 00081, СТИР: 303 043 363 хисоб рақамига тўлашлари шарт.
Ахборот ва маслахат хизматлари учун қўшимча тўлов олинади.
Маълумот учун манзил: Андижон шаҳри, А. Навоий шоҳкўчаси, 122-уй. Савдо саноат палатаси 3-қават 302-хона. Тел.: (0-374) 223-23-08, +(998) 90 524 07-70.
Гувоҳнома № 00473.