Андижонда

ТАЛАБА ЁШЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ


13.02.2023   173

Вилоят раҳбари Шуҳратбек Абдураҳмонов олий таълим даргоҳларига борганида биринчи галда, талабалар учун яратилган шароитлар билан қизиқиши бежиз эмас. Шу боис, кейинги йилларда Андижонда ёшларни таълим олишларини рағбатлантириш, узоқ-яқиндан келиб ўқиётган йигит-қизларни турар жой билан таъминлаш борасида тизимли ишлар амалга оширилаётганини кўриб турибмиз. Жумладан, самарали ҳафта якунида 3 та олий таълим муассасасида талабалар турар жойлари фойдаланишга топширилди.

Андижон иқтисодиёт ва қурилиш институтининг 550 ўринли талабалар турар жойининг тантанали очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов қатнашиб, талабалар учун яратилган шароитлар билан танишди.

Ётоқхонада ёшларнинг дарс машғулотлардан сўнг маданий ҳордиқ чиқаришлари учун шинамгина фитнес клуб, кутубхона, ошхона ҳамда дам олиш, кир ювиш ва қуритиш хоналари замон талаблари даражасида жиҳозланган.

Талабалар вилоят ҳокими билан мулоқотлари давомида яратилётган шароитлар учун миннатдорчилик билдириб, Ватан равнақига муносиб хисса қўшадиган мутахассислар бўлишга ваъда бердилар.

***

Андижoн қишлoқ хўжaлиги вa aгрoтехнoлoгиялaр институтидa эса 300 ўринли тaлaбaлaр турaр жoйи тaъмирлaниб, фoйдaлaнишгa тoпширилди.

Институтдaги мaвжуд тaлaбaлaр ётoқхoнaсигa қўш ярусли мебеллaрни жoйлaштириш нaтижaсидa 1 160 нaфaр ёшлaр турaр жoй билaн тaъминлaнгaн эди. Муассасанинг бюджетдaн тaшқaри мaблaғлaри aсoсидa янa 300 ўринли тaлaбaлaр турaр жoйи рекoнструксия қилинди. Шароитлар аъло даражада.

Умумий ҳисoбдa институт ётоқхонасида 1 460 нaфaр тaлaбa истиқoмaт қилмoқдa. Бугунги кунда турaр жoйгa эҳтиёжи бoр тaлaбaлaрнинг 85 фоизи ётoқхoнa билaн тaъминлaнди.

***

Андижон машинасозлик институтида таълим ва тарбия олаётган талабалар учун қисқа фурсатларда 523 ўринли замонавий турар-жой биноси барпо этилди.

Талабалар уйининг очилиш маросимида вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, юртимизда ёшларни таълим ва тарбия олишлари учун яратилаётган шароитлар ва берилаётган имконият хусусида атрофлича сўз юритди.

Шунингдек, шарт-шароитларни кўздан кечириб, бу масканда яшаётган ёшлар билан самимий мулоқот ўтказди. Ёшларни доимо қўллаб-қувватлашини билдирди.