Атрофга назар

ТАЛАБАЛАР ҲАМ ОНЛАЙН ЎҚИШИ МАЪЛУМ ҚИЛИНДИ


21.01.2022   522

Халқ таълими вазирлиги ортидан Олий таълим вазирлиги хабарида ҳам 24 январь кунидан таълим муассасаларида ўқишлар масофадан олиб борилиши ҳақида расман маълум қилинди.

Қўшимча қилинишича, темир йўл чипталари учун 50 фоиз чегирмалар сақлаб қолинади ва 24 февралга қадар авиа ва темир йўл чипталари бепул тарзда бошқа муддатга алмаштириб берилади.

Мазкур масалаларни мувофиқлаштириш мақсадида вазирликда Махсус штаб ташкил этилган бўлиб, 21 январь соат 9:30 дан барча ташкилий масалалар юзасидан қуйидаги ишонч телефонларига (10-06, 71-246-97-45, 71-246-28-63) мурожаат қилиш мумкин.

«Шу ўринда бугунги мураккаб вазиятдан чиқиб кетишнинг ягона йўли бу вакцинация, шу боис сизлардан ўзингиз ва яқинларингиз саломатлигини ҳимоя қилиш учун вакцинация жараёнларида фаол қатнашишингизни сўраб қоламиз, -дейилади вазирлик хабарида.- Эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, сиздан йўл чипталарини алмаштиришни бир ойлик муддат давомида қайтиш санаси аниқ бўлгандан кейин шошмасдан амалга оширишингизни сўраймиз!»