ТАНЛОВГА МАРХАМАТ
22.10.2025 926
Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ҳудудий “Андижонсувқурилишинвест” давлат муассаси
Ўзбекистон РеспубликасиВазирлар Махкамасининг 2025 йил 21 октябрдаги №660 (ХДФУ) сонли "Сув ресурслари йўқотилишиниг олдини олиш хамда ирригация тармоқларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарорида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминланишини жадаллаштириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 3 март кунида ёпиқ (закрытий) ҳолда қабул қилган қарорининг 1-иловасида кўрсатиб ўтилган объектларда қурилиш ишларини бажарилишини жадаллаштириш учун мазкур объектларга лойиҳа-смета хужжатларини тайёрлаш жараёни билан паралел равишда қурилиш-монтаж ишларини амалга ошириши, бунинг учун бош лойихачи ва пудратчи ташкилотларни истисно тариқасида махсус ахборот порталида тегишли маълумот жойлаштирмасдан, жамоатчилик муҳокамаси ва харид қилиш тартиб таъмоилларини электрон шаклда ўтказмасдан энг яхши таклифларни танлаш танловини ўтказиш орқали аниқлашга рухсат берилганлигини инобатга олиб, энг яхши таклифларни танлаш танловини ўтказиш орқали пудратчи ташкилотларни танлаш бўйича танлов ўтказилишини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.
Танловни ўтказиш шакли: энг яхши таклифларни танлаш танлови тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддатда энг яхши таклифларни танлаш иштирокчилардан таклиф хужжатларини қабул қилиш орқали очиқ тарзда ўтказилади.
| Тар. рақ | Объектларнинг номи ва жойлашув манзили | Қурилиш ишларни тугаллаш муддати(кун) | Экспертиза хулосасидан кейин объект қийматига нисбатан мақбуллаштириш,фоизда (%) | Обектнинг дастабки қиймати сўм | Танлов таклифини таъминлаш кафолати0,5% ва 1,0 %(сўм) |
| 1 | Марҳамат тумани "Бобохуросон-2" каналини бошланғич қисмини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига кўчириш | 90 | 0 % дан 5 % гача | 1 300 000 000 | 13 000 000 |
| 2 | Пахтаобод тумани "Туркистон" массивидаги "Уч кўза" лоток тармоғи ва "Дастурҳончи" каналини реконструкция қилиш | 90 | 0 % дан 5 % гача | 1 400 000 000 | 14 000 000 |
| 3 | Избоскан туманидаги "Дастурхончи" каналини бош сув олиш иншооти билан реконструкция қилиш | 120 | 0 % дан 5 % гача | 9 000 000 000 | 45 000 000 |
| 4 | Пахтаобод туманидаги "Миян-2" каналини реконструкция қилиш | 90 | 0 % дан 5 % гача | 3 600 000 000 | 36 000 000 |
| 5 | Хўжаобод туманидаги "Қоратайт" каналини реконструкция қилиш | 90 | 0 % дан 5 % гача | 2 200 000 000 | 22 000 000 |
| 6 | Улуғнор туманидаги "Дўстлик" каналани реконструкция қилиш | 120 | 0 % дан 5 % гача | 15 000 000 000 | 75 000 000 |
| 7 | Бўстон туманидаги "Шахрихонсой" каналнинг ПК1051 дан ПК1083 гача қисмини реконструкция қилиш | 120 | 0 % дан 5 % гача | 9 000 000 000 | 45 000 000 |
Молиялаштириш манбаи: Республика бюджет маблағлари ҳисобидан. Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида.
Энг яхши таклифларни танлаш танлови иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:
Мазкур объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишларини бажаришга энг яхши таклифларни танлаш танловини ўтказиш орқали пудратчи ташкилотларни аниқлашда, танлов комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикасининг2021 йил 22 апрелда қабул қилинган 684-сон “Давлат харидлари тўғрисида”ги Қонунининг 7-боб,59-моддаситалабларига мувофиқ ишлаб чиқилган энг яхши таклифларни танлаш танлови хужжатлари асосида тегишли иш тажрибасига эга бўлган ва Ўзбекистон Республикаси қурилиш ва уй жой коммунал хўжалик вазирлиги томонидан шакллантирилган сохавий рейтингида мавжуд бўлган пудратчи ташкилотлар томонидан тақдим этилган таклифлари кўриб чиқилади ва баҳоланади.
Энг яхши таклифларни танлаш танлови ҳужжатларини танлов ташкилотчиси –“Андижонсувқурилишинвест” давлат муассасининг Андижон шаҳар, “Н.Охунов” кўчаси 35-уй, эълон чоп этилган кундан бошлаб маълум бир объект бўйичаиштирокчилар томонидан таклиф хужжатларини олиниши белгиланган тартибларга мувофиқ бўлгунга қадар олиш мумкин.
Таклифлар оммавий ахбарот воситасида энг яхши таклифларни танлаш тўғрисидаги эълон чоп этилганидан сўнг, иштирокчилар томонидан таклиф хужжатларини тақдим қилиниши белгиланган тартибларга муофиқ бўлгунга қадар соат 9:00 дан 18:00га қадар Андижон шахар “Н.Охунов” кўчаси 35-уй манзилида қабул қилинади.
Иштирокчиларга нисбатан қўшимча талаблар:
Иштирокчилар энг яхши таклифларни танлаш танловида иштирок этиши учун:
- “Шаффоф қурилиш” электрон платформасидаги сохавий рейтингида ирригация-
мелиорация йўналишида мавжуд бўлиши;
- ишларни бажариш учун зарур техника воситаларига, молиявий барқарор холатга эга
бўлиши ва малакали ишчи ходимлар мавжуд бўлиши;
- шартнома тузиш учун қонуний хуқуққа эга бўлиши;
- солиқлар ва йиғимларни тўлаш бўйича муддати ўтган қарздорли мавжуд бўлмаслиги;
- ўзига нисбатан жорий этилган банкротлик тартиб-таомилларининг мавжуд эмаслиги;
- инсофсиз ижрочиларнингягона реестрида қайд этилмаган бўлиши;
Эслатма: объектларда қурилиш-монтаж ишлари лойиха ишлари билан паралел амалга оширилади, лойиха-смета хужжатларига давлат экспертиза хулосаси олингандан сўнг ғолибпудратчининг таклифи бўйича обектнинг қиймати муқобиллаштирилади.
- энг яхши таклифларни танлаш танлови хужжатларига муофиқ ўз таклифини таъминлашга банк кафиллигини тақдим этиши ёки кафолат суммасини эълонга қўйилган объектнинг бошланғич нархи қийматини 0,5 ва 1,0 % дан камбўлмаган миқдорида буюртмачининг қуйидаги ҳисоб рақамигаўтказиб бериши шарт.
Шахсий ҳ/р: 460021860034017042402170002
МФО: 00014
ИНН: 201754360
