Андижонда

ТАРҒИБОТ ИШЛАРИ ОЛИБ БОРИЛМОҚДА


10.02.2022   563

Куз-қиш мавсуми ниҳоясига етиб бораётган кунларда, истеъмолчилардан табиий газдан фойдаланишда ҳушёрликни янада ошириш талаб этилади. “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали ходимлари аҳоли хонадонларига кириб, табиий газдан тўғри фойдаланиш бўйича уларга тушунчалар берилмоқда, ижтимоий соҳа объектларида тарғибот ташвиқот ишлари олиб борилмоқда.

Ойбек Ҳаджиматов – “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлимининг уй ичи газ жиҳозларига хизмат кўрсатиш чилангари:

Мен шаҳримизда янги барпо этилган 6-кичик даҳадаги кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатаман. Бугунги кунда кўп қаватли уйларда яшовчи истеъмолчилар хонадонларида янги турдаги газ плиталари, иситиш қозонлари ўрнатилган. Уларга хизмат кўрсатишэса ўқиш ва изланишни талаб этади. Шунинг учун ҳам тинмасдан изланиб бораман, замонавий қозонлар ва газ плиталарини хусусиятларини ўрганаман. Бугунги куннинг чилангари ҳар томонлама замон талабига жавоб бермоғи керак. Шунинг учун ҳам доим ўқиш ва изланишни тўхтатмаслигимиз керак...

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати