ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН ОЛИБ БОРИЛМОҚДА
09.04.2022 380
Маҳалла оқсоқоли деган номга ким муносиб? Албатта буни маҳалла аҳолиси ҳал этади! Бизнинг вазифамиз сайловларни шаффоф ва адолатли ташкил этишдир!" - Сайловга кўмаклашувчи вилоят комиссиясининг раиси Хомиджон Омонов ўз сўзида юқоридаги фикрларни қайд этар экан, маҳалла оқсоқоли сайловларига жойлардаги тайёргарлик ҳолатларини бирма-бир ўрганмоқда
Бу ўринда сайловчилар томонидан эл-юрт орасида обрў эътиборга эга, салоҳият ва қобилиятли, ишчан ва масъулиятли инсонларга устуворлик берилади.
Жараённи сайловчилар оммаси билан ҳамфикр бўлиб амалга оширилиши эса энг муҳим заруратдир
Шу мақсадда жойларда сайловга тайёргарлик жараёнлари синчковлик билан ўрганилмоқда
