Андижонда

ТАЙЁРГАРЛИК ҚИЗҒИН ПАЛЛАГА КИРДИ


09.06.2023   656

2023 йил 9 июнь куни Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Унда Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловига доир сайлов бюллетенининг шакли, матни ва тавсифини тасдиқлаш, айрим сайлов участкаларида сайлов жараёнини видео-трансляция қилиш бўйича қўшимча чора-тадбирларни белгилаш, сайловчиларни биометрик идентификация қилиш тизимини тажриба-синов тариқасида айрим сайлов участкаларида жорий этиш чора-тадбирлари ва бошқа масалалар кўриб чиқилди.

Мажлис давомида 2-Андижон округ сайлов комиссияси раиси К.Комиловнинг округда календарь режа асосида олиб борилаётган тадбирлар ҳақидаги ахбороти тингланди.

Видеоалоқа шаклидаги мажлисдан сўнг Марказий сайлов комиссияси аъзоси Баҳодир Юнусов 2-Андижон округи сайлов комиссияси аъзолари билан суҳбатлашди. Овоз бериш жараёнига тайёргарлик, ҳужжатлар билан ишлаш, фаолиятда қонунийликка риоя тартиб-тамойиллари ҳақида гапирди.

Шундан сўнг округ қошида фаолият юритаётган Матбуот маркази аъзолари билан суҳбат давомида сайловни очиқ, адолатли, демократик тамойилларга хос ўтишида тезкор ва тўғри ахборотнинг ўрни, тайёргарлик жараёнларини босқичма-босқич ёритиб бориш масалалари муҳим эканлигигааҳамият қаратилди.

2-Андижон округ сайлов комиссияси матбуот хизмати.