Андижонда

ТИББИЁТ ХОДИМЛАРИ ҲУДУДЛАРДА КЎРИКЛАР ЎТКАЗМОҚДАЛАР


05.04.2022   678

Вилоятимиз тиббиёт ходимлари аҳолига сифатли ва бепул хизмат кўрсатиш, маҳаллаларга кириб бориш, халққа ўз яшаш ҳудудларида малакали кўриклар олиб боришни ўзларига мақсад қилиб олдилар. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси вакиллари жойларда соғломлаштириш тиббий кўрикларини ўтказмоқдалар. Жумладан, Ғайрат мафаҳалла фуқаролар йиғини аҳолисига ҳудудга қарашли 2-оилавий поликлиника ходимлари томонидан чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ўтказилди.

- 3593 нафар аҳолини қамраб олган ушбу маҳаллада тиббий текширувлар олиб боряпмиз,- дейди 2- оилавий поликлиника бош шифокори ёрдамчиси Матлюба Раҳмонова. – Ҳозирга қадар 500 дан ортиқ ҳудуд аҳолисига хизмат кўрсатилди. Терапевт, невропатолог, кардиолог, хирург, гинеколог каби тор доира мутахассислари томонидан текширувлар олиб борилмоқда. Бундан ташқари, умумий қон таҳлили, ЭКГ, УЗИ аппаратлари ҳам халқ хизматида.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Салоҳиддин Юсупов, шаҳар тиббиёт бирлашмаси раҳбари Малика Мирзааҳмедова, сектор раҳбарлари томонидан соғлиғи бўйича муаммолари бор, ёрдамга муҳтож бўлганларга турли хил йўл-йўриқлар кўрсатмоқдалар.

- 5 йилдан буён иккала оёғим ишламайди,- дейди Тўхтасин Келдиев кўчаси, 7-хонадонда истиқомат қилувчи Жўрахон Рафиқова. – Шифокорлар ўзлари уйимизга келишиб муолажалар қилиб кетишади. Касалхонада ётиб даволанишимда, тиббий кўриклардан бепул ўтишимда кўмаклашишмоқда.

Аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш жараёнлари жойларда давом этяпти.

Ф. ЭШОНОВА