Андижонда

ТИББИЁТ СОҲАСИДАГИ ХАЛҚАРО ИЛМИЙ-АМАЛИЙ АНЖУМАН АНДИЖОНДА ЎТКАЗИЛМОҚДА


12.10.2022   253

Бугун Андижон давлат тиббиёт институтида Соғлиқни сақлаш вазирлигининг режасига киритилган “Замонавий хирургиянинг муаммолари” мавзусидаги халқаро илмий-амалий анжуман бўлиб ўтмоқда. Унда Ўзбекистон, Қирғизистон, Россия, Туркия, Ҳиндистон, Беларус каби давлатлардан келган хирургия мутахассислари иштирок этмоқда.

Тадбирни институт ректори М.Мадазимов кириш сўзи билан очиб бериб, анжуман ишига омадлар тилади.

Шунингдек, анжумандаЎзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари Амирилло Иноятов, Россия соғлиқни сақлаш вазирлигининг бош трансплантологи академик Сергей Готе, Германиянинг Росток университетининг ректори Волфганг Шарек онлайн тарзда қатнашиб, бугунги кунда хирургия соҳасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида ўз фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Айни дамда анжуманнинг Пленар кенгаши бўлиб ўтмоқда.

«andijonnoma.uz» online гуруҳи.