ТИББИЁТ ЙЎНАЛИШИ БИТИРУВЧИЛАРИГА ТЎЛИҚ СТАВКАГАЧА ИШЛАШГА РУХСАТ БЕРИЛДИ
06.10.2022 451
"Давлат тиббиёт муассасаларини кадрлар билан таъминлаш тизимини такомиллаштириш тўғрисида"ги ҳукумат қарори қабул қилинди.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида тажриба-синов тариқасида 2022/2023 ўқув йилида:
-барча тиббиёт ва ОТМнинг “Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари битирувчи курсларига тўлиқ ставкагача оилавий шифокор, тез тиббий ёрдам шифокори ва санитария бўлимларида шифокор сифатида;
-барча тиббиёт ОТМ, республика ихтисослаштирилган илмий-амалий тиббиёт марказлари ва Тиббиёт ходимлари касбий малакасини ривожлантириш маркази магистратура ва клиник ординатура битирувчилари мутахассисликлари бўйича тўлиқ ставкагача ишлаши мумкин.
"Даволаш иши”, “Педиатрия иши” ва “Тиббий-профилактика иши” йўналишлари бўйича барча босқич талабалари фанлар ва амалий машғулотлар назарий қисмини масофавий ўзлаштиради.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги шифокорларга бўлган эҳтиёжни аниқлайди ва биринчи босқичда 2022 йил 1 октябрдан Сурхондарё вилоятида, иккинчи босқичда эса 2022 йил 1 ноябрдан барча ҳудудларда талабаларни вакант ўринларга ишга жойлаштиради.
