ТИББИЁТ ЗУЛУГИ ЕТИШТИРИШДА КЛАСТЕРДАН ФОЙДАЛАНАЁТГАН КАРДИОЛОГ-ТАДБИРКОР
28.03.2022 1316
Андижон шаҳрида жойлашган “Стандарт” хусусий тиббиёт клиникаси бугун кўпчиликка яхши таниш. Хасталикларни ҳижома ва зулук билан даволаш, улитка терапия, иглорефлексотерапия, фитобар йўналишларида иш олиб бораётган шифо масканидан даво топаётганлар ҳамиша дуода.
Мазкур касалхона фаолиятини йўлга қўйган Сардорбек Раҳмонов асли кардиолог. Андижон давлат тиббиёт институтининг бакалавриат ва магитратура босқичларини муваффақиятли тамомлаган йигит уч йил олийгоҳда ассистент сифатида ишлаб, соҳадаги билим ва кўникмаларини мустаҳкамлади. Ота изидан борган шифокор қизиқишлари, янги ва илғор фикрлари билан падарининг чинакам издошига айланди, ишончни оқлади.
Ташаббуслари тошни ёрган ёш мутахассис хусусий тиббиётга очилаётган кенг имкониятлардан тўла фойдалана олишини амалда исботлади.
2016 йилда “Шаҳидтепа” маҳалласида фойдаланишсиз турган қаровсиз бинони қонуний олиб, бир йил давомида иншоатда қайта реконструкцияни амалга оширди. 2018 йилда янги “Стандарт» номи остида замонавий хусусий клиника иш бошлади. Айни кунда мазкур тиббиёт масканида 20 нафардан зиёд малакали, тажрибали шифокор ва ҳамширалар беморларга сифатли тиббий хизматлар кўрсатиб келмоқдалар.
- Зулук етиштириш бўйича Ўрта Осиёда ягона инновация яратиш йўлида изланишларимизни тўхтатмадик, - дейди клиника раҳбари С. Раҳмонов. – Бунда табиий йўл билан етиштирилган зулукларни сунъий усулда олинган зулукларга чатиштириш йўли орқали етиштиряпмиз. Маълумки, зулуклар асосан тиббиётга хорижий давлатлардан олиб келинади. Бундай зулуклар турли касалликлар бўлиши эҳтимолдан холи эмас, албатта. Шунинг учун ҳам 1998 йилдан буён фермер хўжалигимизда зулук етиштириш билан шуғулланамиз.
Избосканнинг “Урганжи” маҳалласида ташкил этилган мазкур “Тасир” фермер хўжалигининг
Зилола РАҲМОНОВА.
