Андижонда

ТИНЧ, ОСУДА ЮРТГА БАЙРАМЛАР ЯРАШАДИ


27.03.2022   756

Бугунидан мамнун, эртасидан кўнгли тўқ инсонларга хурсандчиликлар, шодиёналар татийди.

Янги Андижон массивида бўлиб ўтаётган халқ сайиллари андижонликлар ва меҳмонлар қалбини баҳор осмонидай беғубор қувончларга тўлдирди.

Миллий ўйинлар намойиши юракларга миллат ифтихорини жойлаётгани рост. Дорбозларнинг ақлни шоширгувчи ҳаракатлари, арқон тортишу чиллак ўйинлари, кўпкарининг завқи байрам шукуҳини дилларга жойлаётир...