Етти иқлим

ТОҚАЕВ МУКОФОТ ОЛИШНИ РАД ЭТЯПТИ


20.06.2022   261

Қозоғистон Президенти Қосим-Жомарт Тоқаев давлат раҳбари лавозимидаги муддати тугамасдан Қозоғистон ёки хорижий мамлакатнинг ҳеч қандай мукофотини қабул қилмасликка сўз берди.

Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот котиби Руслан Желдибайга таяниб, “Tengrinews” агентлиги хабар берди.

Аввалроқ қозоғистонлик сиёсатшунос Эрбол Едилов Россия томони Тоқаевни “Александр Невский” ордени билан тақдирлашни таклиф қилгани ҳақида баёнот берганди.

— Давлат раҳбари бу шараф учун миннатдорлик билдирди, — дейди Эрбол Едилов. — Бинобарин у президентлик муддати тугагунга қадар на ички, на хорижий мукофотни олмасликка қарор қилди.

Дарвоқе, яқинда Бишкекка ташрифи чоғида Қозоғистон раҳбари Қирғизистоннинг олий орденидан ҳам бош тортган эди.