Етти иқлим

«ТОЛИБОН» АФҒОНИСТОНДА КЎКНОРИ ЕТИШТИРИШНИ ТАҚИҚЛАДИ


04.04.2022   512

Бундай фармон «Толибон» ҳаракати етакчиси Ҳайбатуллоҳ Охундзода томонидан чиқарилган. Ҳужжатда барча турдаги гиёҳвандлик воситалари ва алкоголли маҳсулотлардан фойдаланиш, ташиш, экспорт ва импорт қилишни тақиқлаш ҳам назарда тутилган.

Тақиқни бузганлар шариат қонунлари асосида жазоланади.

Эслатиб ўтамиз, Афғонистоннинг жаҳонда опий ишлаб чиқаришдаги улуши 80 фоизга яқинлашмоқда. 2021 йил ноябрида, Толибон ҳокимият тепасига келганида, БМТ Афғонистонда опий ишлаб чиқариш 8 фоизга ошганини маълум қилди. Ташкилот маълумотларига кўра, ўтган йили опий ишлаб чиқаришдан олинган фойда 1,8 миллиард доллардан 2,7 миллиард долларгача етган.