Атрофга назар

«ТОПИЛМАЛАР СТОЛИ»НИ ТОПИБ БЎЛМАЯПТИ


05.03.2022   485

"Мутахассислик дипломимни йўқотиб қўйгандим. Шу масала юзасидан ички ишлар бўлимига борсам, бизда "Топилмалар столи" фаолияти тугатилди, деган жавобни олдим. Хўш, мен қаерга мурожаат қилишим керак?"

Бугун йўқолган ашёси юзасидан "Топилмалар столи"ни топа олмаётганларни мана шу ҳақли савол қийнаяпти.

Аввало, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 18 январь куни"Йўқолган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори қабул қилинганлигини эслатиб ўтамиз.

– Қарорга кўра, Ўзбе-кистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва Адлия вазирлигининг: Ички ишлар вазирлиги тизимидаги "Топилмалар столи" фаолиятини тугатиш ҳамда 2022 йил 1 мартдан бошлаб туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатилишини; йўқолган ашёларни қидириш бўйича мурожаатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали ҳам қабул қилинишини йўлга қўйиш тўғрисидаги таклифлари маъқулланган, – дейди вилоят ички ишларбошқармаси Ахборот хизмати бошлиғи Шерзодбек Нуриддинов. – Бунга мувофиқ равишда Ички ишлар вазирлиги тизимидаги "Топилмалар столи" фаолияти тугатилди.

Қарорда 2022 йил 1 март-дан туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш бўйича давлат хизматлари кўрсатилади. Бу бўйича мурожаатларни Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали ҳам қабул қилиш йўлга қўйилиши белгилаб қўйилган.

Бунда ўзининг ёки яқин қариндошларинингйўқолган ашёларини топиш бўйича жисмоний шахслар ёки юридик шахсларнинг вакиллари Марказга шахсан келиб ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади. Сўровнома тўлдирилиб, унга йўқотиб қўйилган ашёнинг алоҳида белгиларини акс эттирувчи фотосуратлар, электрон маълумотлар, агар ашё ҳужжат бўлса, унинг нусхалари илова қилиниши мумкин.

Топиб олинган ашёлар марказда 6 ой давомида сақланади. Агар бу вақт ичида топилмани олишга ҳақли бўлган шахс аниқланмаса, ашёни топиб олган шахсга унинг ашёга нисбатан мулк ҳуқуқи вужудга келганлиги тўғрисида хабар берилади. Ашёни топиб олган шахс уни қабул қилиб олишни рад этган тақдирда, ашё давлат мулкига ўтади ҳамда 3 иш кунида"E-auksion" савдо майдончасида электрон аукционга қў-йилади.

Марказга келиб тушган шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар, гувоҳномалар ва турли хил расмий ҳужжатлар 1 ой ичида эгалари томонидан талаб қилинмаган тақдирда, ушбу ҳужжатни берган ташкилотга юборилади.

Йўқолган ашёнинг топилмаганлиги ҳақида маълумотнома берилганлиги учун БҲМнинг 5 фоизи (13 500 сўм) миқдорида тўлов ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат этилганда миқдор 10 800 сўмни ташкил этади.

Ариза "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизимида рўйхатга олинган шахслар ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахслар томонидан берилганда, тўлов БҲМнинг 2 фоизи (5 400 сўм) миқдорида ундирилади. Мазкур тартиб жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар оқибатида йўқолган ашёларга нисбатан татбиқ этилмайди.

Марказга хусусияти бузиладиган, биологик таркибга эга бўлган, тури, шакли, миқдори ўзгарадиган ашёлар, истеъмол қилинадиган маҳсулотлар, автомототранс-портлар, дори воситалари, қаттиқ таъсир қилувчи заҳарли моддалар, психотроп ва гиёҳвандлик воситалари, уларнинг прекурсорлари, портловчи ва пиротехник моддалар, қуроллар ва уларнинг ўқ-дорилари, шунингдек, ҳайвонлар қабул қилинмайди.

Юқорида қайд этилган ҳукумат қарорида 2022 йил 1 мартдан бошлаб туман (шаҳар) давлат хизматлари марказлари томонидан йўқолган ва топиб олинган ашёларни қабул қилиш, сақлаш ва эгаларига қайтариш ёки тегишли давлат ташкилотларига топшириш бўйича давлат хизмати кўрсатилиши белгиланган. Хўш, хизмат қандай йўлга қўйилди? Газетамизнинг кейинги сонларидамутахассислардан асосли жавоб олган ҳолда мавзуга яна қайтамиз.

Гулжаҳон ЖАББОРОВА.