Андижонда

ТОШТЕПА АҲЛИ БИЛАН УЧРАШУВ


16.01.2022   720

Андижон вилояти ҳокимининг ижтимоий масаллар бўйича ўринбосари Ўткирбек Шукуров Асака туманидаги “Тоштепа” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи аҳоли билан сайёр қабул ўтказди.

“ Тоштепа ” МФЙдаги мавжуд 721 хонадонда 4503 нафар аҳоли истиқомат қилади.

Учрашув чоғида Ўткирбек Шукуровтоштепаликлар билан дилдан суҳбатлашди. Уларнинг фикру мулоҳазалари, қийнаб келаётган муаммоларига қулоқ тутди.

Қабул жараёнида қишлоқ аҳолиси, ички йўлларни таъмирлаш, хонадонларга суюлтирилган газ етказиб бериш муддатини бир ойда бир маротаба эмас, 2 ҳафтада бир мартага кўчириш, ичимлик суви муаммосини ҳал этиш, ҳудуддаги мактаб эскиргани, уни таъмирлаш ёки янгисини қуриб беришда амалий ёрдам бериш, қишлоқда давлат шерикчилигидаги болалар боғчаси йўқлиги каби масалаларини кўтардилар.

Юқорида кўтарилган муаммолар қишлоқ аҳлини анчадан буён қийнаб келаётган эди.

Аҳоли хонадонларига бориш, уларнинг аҳволи билан яқиндан танишиш, юзага келган муаммоларни фақат сайёр қабуллардагина эмас, балки, бошқа учрашувларда ҳам қишлоқ аҳли билан биргаликда жойида, амалий ҳал қилиш муҳим саналади.

Сайёр қабулда вилоят ҳокими ўринбосари билан биргаликда, Асака тумани ҳокимининг ўринбосарлари, 4 та сектор раҳбарлари, корхона, бошқарма, ташкилотлар раҳбарлари ҳам иштирок этишди.

Қабул давомида томорқадан фойдаланиш маданияти, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳам атрофлича ўрганилди.

Шунингдек, вилоят ҳокимининг ўринбосари Ўткирбек Шукуров ҳудудидаги аҳоли хонадонларига ҳам бирма-бир кириб, одамларнинг дарду ташвишларини эшитди. Халқ кўтараётган масалаларни жойида ўрганди, аҳолини қийнаб келаётган муаммоларни шу ернинг ўзида бартараф этдиб, муддат талаб этиладиганлари юзасидан мутасадди ташкилотларга топшириқ ва кўрсатмалар берди.

Андижон вилояти ҳокимининг ижтимоий масаллар бўйича ўринбосари Ўткирбек Шукуровнинг Тоштепа аҳли билан ўтказган сайёр қабулидан аҳоли мамнун.

«Andijonnoma» online гуруҳи.