ТУҒИЛИШ: МДҲДА ПЕШҚАДАМ БЎЛИБ ТУРИБДИ

06.10.2022 311
2022 йилнинг 1 январь ҳолатига Ўзбекистонда 905,2 минг туғилиш қайд этилган.
Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2021 йилда МДҲ давлатларида ҳар 1000 доимий аҳолига туғилиш коэффициенти бўйича Ўзбекистон етакчилик қиляпти – 25,9 та.
Ундан кейинги ўринлардан туғилиш коэффициенти мос равишда 23,5 та ва 22,4 та бўлган Қозоғистон ҳамда Қирғизистон жой олди.
Ушбу кўрсаткич қолган давлатлар кесимида қуйидагича кўриниш олди:
- Арманистон – 12,4 та;
- Озарбойжон – 11,2 та;
- Молдова – 11,2 та;
- Россия – 9,6 та;
- Украина – 7,3 та.
Қайд этилишича, бошқа давлатларнинг маълумоти топилмаган.