Атрофга назар

ТЎХТА! ҚОР КЎЧИШ ХАВФИ БОР!


25.01.2024   1235

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 15 ноябрь кунидаги “А-373 “М-39 автойўли-Гулистон-Бўка-Ангрен-Қўқон

ва Андижон орқали Ўш (“Тошкент-Ўш”) автомабил йўли ва “Ангрен-Поп” электрлаштирилган темир йўлининг “Қамчиқ” довонидан ўтган қисмида
2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумини беталофат ўтказиш ва транспорт воситаларининг хавф-хатарсиз ҳаракатланишини таъминлаш тўғрисида”ги
202-сонли сайёр мажлиси баёни ижросини таъминлаш юзасидан ташкилий
-техник тадбирлар ҳамкорликда олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг қиш мавсумида “Қамчиқ” довонида
об-ҳавони совуши, кучли қор ёғиши сабабли, гидрометеорологик
ва геологик хавфли ҳодисалар билан боғлиқ фавқулодда вазиятлар прогноз қилинган ва профилактик тадбирларни кўчайтириш, ФВДТ бошқарув органлари, куч ва воситаларининг шайлигини таҳминлаш, автомобиль
ва темир йўлларида қишки қаров тадбирларини тизимли амалга ошириш ҳамда хавфсизликни таьминлаш масаласига алоҳида эътибор берилмоқда.

Шу ўринда, А-373 “Тошкент-Ўш” автомобиль йўлининг “Қамчиқ” давони қисмида қиш мавсумида аҳолини хавф-хатарсиз ҳаракатланишини таъминлаш мақсадида, 15 та механизациялашган назорат – кузатув гуруҳларида қутқарувчи, йўл-патрул хизмати, йўлчилар томонидан кечаю-кундуз навбатчилик ташкил этилган. ФВВ 6 навбатчилик маскани, ИИВ ЖХД ЙХХХ 6 та йўл патрул машинаси, “Қамчиқавтойўл” ИЙФУКга қарашли 10 та йўл бўлимларида юздан ортиқ машина – механизмлар, ССВ
6 та тез тиббий ёрдам шаҳобчаларида малакали тиббиёт ходимлари навбатчилиги ташкил этилган.

“Қамчиқ” довони географик жойлашуви, иқлими ва транспорт инфратузилмаси муҳим аҳамиятга эга бўлиб, фавқулодда вазиятларни прогноз ва мониторинг маълумотларига кўра, биргина гидрометеорологик хавфли ҳодисалардан қор кўчкилари билан боғлиқ ҳодисаларнинг олдини олиш кун тартибидаги долзарб масаладир.

Довон автомобил йўлининг 228-253 км. лар оралиғида 65 та қор кўчиш хавфли учаскалар мавжуд бўлиб, тўғридан-тўғри автомобиль йўлига хавф солиши мумкин. Бугунги кунда, тоғ қияликларида қор қалинлиги 140 смни ташкил этади. “Шимолий” ва “Жанубий” айланма йўлларга кириш ҳамда “Отрар” ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинган. Ушбу қор кўчишига хавфли участкалар ва йўл қияликларидан 500 м3 гача қор кўчиши хавфи юзага келиши мумкин.

Хавфли участкаларда доимий мониторинг кузатиш ишлари йўлга қўйилган бўлиб, автомобиль йўлини сақлаш, ҳандакларни тозалаш
ва сирпанчиққа қарши қум-туз аралашмаларини сепиш ишларини бажариш ҳамда қор кўчкиларига хавфли участкаларда “Тўхта! Қор кўчиш хавфи бор!” огоҳлантирувчи ва транспорт воситаларини тўхташини таъқиқловчи белгилар ўрнатилган.

Бироқ, довон орқали ҳаракатланувчи айрим ҳайдовчилар хавфсизлик қоидаларига амал қилмаган ҳолда огоҳлантирувчи ва тақиқловчи йўл белгиларига қарамасдан автотранспорт воситаларини тўхташи ҳамдахавфли участкаларда фотосесия, дам олиш ҳолатлари ҳамда қор ўйнлари билан ўз ҳаётини хавфга кўйиш ҳолатлари афсуский кузатилмоқда.

Бу каби ҳолатларда, довон ҳудудида юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда аҳолини хавфсизлигини таъминлашга салбий таъсирини кўрсатиши мумкин.

Довон автомобиль йўлида об-ҳавонинг кескин ўзгарувчанлиги, тоғ қияликликларида қор массасининг ортиб кетиши ва ҳудуднинг юқори нишаблилиги ҳамда автомобиль йўлида ҳаракат юкламасининг зичлиги сабабли, мутахассис тавсияларига амал қилиш талаб этилади.

Шу ўринда, автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони қисмидан ўтадиган автотранспорт воситалари ҳайдовчи ва йўловчиларидан қуйидагилар:

довон ҳудудида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактик тарғибот ва ташвиқот ишларини кузатиб бориш, мутахассис тавсияларига амал қилишни;

хавфсизлик қоидаларига амал қилишни, хавфли участкаларга ўтмаслик ва қор кўчиш хавфи бўйича ўрнатилган огоҳлантирувчи ва тақиқловчи белгиларга амал қилишни;

автомобиль йўлининг 228-252 км оралиқдаги хавфли участкаларда
тоғ қияликларига чиқмасликни, қор бўрон уйларини уйнамасликни ҳамда автотранспорт воситасини тўхтатмасликни сўраб қоламиз !

Ҳ.А.БОБОНОВ полковник,

ФВВ “Қамчиқ” Махсус қидирув,

ёнғин-қутқарув бошқармаси бошлиғи.