Етти иқлим

ТУРКИЯДА ИНФЛЯЦИЯ РЕКОРДА ДАРАЖАДА ТЕЗЛАШДИ


05.04.2022   443

Туркияда истеъмол нархлари 2022 йил март ойида ўтган йилнинг шу ойига нисбатан 61,14 фоизга ва ўн икки ойлик ўртача 29,88%га ўсиш узатилди. Бу 2003 йилнинг мартидан бери энг юқори кўрсаткичдир. Бу ҳақда Туркия статистика ташкилоти хабар берди.

Маълум қилинишича, инфляция даражаси февраль ойидаги 54,44 фоиз ва 2021 йил март ойидаги 16,19 фоизга нисбатан тезлашди. Trading Economics маълумотларига кўра, экспертлар март ойида инфляцияни ўртача 61,6 фоизда башорат қилган.

Туркияда инфляция кетма-кет ўнинчи ой ошди. Бунга Россия-Украина можароси натижасида лиранинг заифлашиши ва хом ашё нархининг кўтарилиши сабаб бўлди.

Март ойидаги энг сезиларли ўсиш транспорт хизматларида кузатилиб, йиллик кўрсаткичда 99,12 фоизни ташкил қилди. Шунингдек, озиқ-овқат ва алкоголсиз ичимликлар нархи 70,33 фоизга, мебель ва уй-рўзғор буюмлари нархи — 69,29 фоизга, ресторан ва меҳмонхоналардаги нархлар 60,4 фоизга ошди.