Етти иқлим

ТУРКМАНИСТОНДАН ОЗАРБАЙЖОНГА ЭРОН ОРҚАЛИ ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИШ ҲАЖМИ ИККИ БАРАВАР ОШИРИЛАДИ


06.06.2022   261

Эрон ва Озарбайжон Каспий денгизидаги қўшма конларни ўрганиш бўйича қўмита тузишга келишиб олди.

Боку ва Теҳрон Туркманистондан Озарбайжонга Эрон орқали газ алмашинувини икки баравар ошириш бўйича меморандум имзолади. Бу ҳақда IRNA хабар берди.

Ҳужжатни Бокуда Озарбайжон иқтисодиёт вазири Микайил Жабборов ва Эрон нефть вазири Жавад Оуджи имзолади.

Томонлар янги келишув транспорт, энергетика ва савдо каби бошқа соҳалардаги ҳамкорликка йўл очишини кутмоқда.

Эрон ва Озарбайжон Каспий денгизидаги қўшма конларни ўрганиш бўйича қўмита тузишга келишиб олди.

Маълумот учун, Туркманистондан Озарбайжонга Эрон орқали газ етказиб бериш 2022 йилнинг январида бошланган. 2021 йилда тузилган уч томонлама келишувга кўра, йиллик етказиб бериш ҳажми 1,5-2 миллиард куб метрни ташкил қилади.

Аввалроқ Қозоғистоннинг Оқтов денгиз порти раҳбарияти Ўзбекистон компанияларининг юк ташиш бўйича аризаларини қабул қилишга тайёрлигини билдирганди.

Маълумот ўрнида, Оқтов денгиз порти Каспий денгизининг шарқий қирғоғида бир қанча халқаро транспорт йўлаклари кесишган жойда жойлашган бўлиб, қуруқ юкларни, хом нефть ва нефть маҳсулотларини шарқдан ғарбга, шимолдан жанубга Эрон, Туркия, Россия, Озарбайжон, Туркманистон йўналиши бўйича йилига 12 ой ва кунига 24 соат ташиш имконини беради.