Етти иқлим

TWITTER КОМПАНИЯСИ ИЛОН МАСКНИ СУДГА БЕРДИ


13.07.2022   294

Twitter компанияси Tesla ва SpaceX асосчисини томонлар томонидан тузилган шартномада кўрсатилганидек, уни 44 миллиард долларга сотиб олишга суд орқали мажбурламоқчи.

Twitter компанияси америкалик бизнесмен Илон Маскни уни сотиб олмаслик қарори туфайли судга берди. Энди суд Маскка сотиб олиш шартномасини бекор қилишга рухсат бериш ёки йўқлигини ҳал қилиши керак. Шартнома шартларига кўра, томонлардан бири ундан воз кечса, бир миллиард долларгача жарима кўзда тутилган. Компания суддан тўрт кунлик суд жараёнини сентябрь ойининг ўрталарига белгилашни сўрамоқда.