Андижонда

УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ


01.06.2023   144

Андижон шаҳридаги 7553-сонли ҳарбий қисмда “Янги Ўзбекистонда эркин ва фаровон яшайлик!” шиори остида уч авлод учрашуви ташкил этилди.

Андижон шаҳар педагогика коллежи билан ҳамкорликда ўтказилган мазкур тадбир Ички ишлар вазирлигининг “Ватанга ва халққа садоқат билан хизмат қилиш – олий бурчимиз” шиори остида эълон қилинган “Маънавият ойлиги” доирасидаги маънавий-маърифий тадбирларнинг яна бир кўринишини ўзида акс эттирди.

-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 7 сентябрдаги “Кекса авлод вакилларининг жамиятдаги ўрни ва ижтимоий фаоллигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, фахрий устозларга эҳтиром кўрсатиш ва ғамхўрлик қилиш мақсадида ўтказилган бугунги маънавий кеча соҳада фидойилик билан меҳнат қилган фахрийларга чинакам эътиборга айланди, - дейди Ички ишлар вазирлиги Қоровул қўшинлари фахрийлар кенгаши раиси, истеъфодаги полковник Тоҳир Соатов. – Бу ерга йиғилган уч авлод вакилларининг қизғин суҳбатлари, фикр алмашишлари ва албатта ёшларга ибрат фаолият йўллари бўйича мулоҳазалар бадиий чиқишларга уланди. Бундай тадбирлар ёш авлод учун албатта керак.

Тадбир давомида ташкилотчилар томонидан самарали ҳамкорлик учун педагогика коллежининг бошланғич хотин-қизлар қўмитаси раиси Маҳбубахон Исроилова ташаккурнома билан тақдирланди.

З.РАҲМОНОВА