Атрофга назар

УЧИНЧИ РЕНЕССАНС ЁШЛАРИ АЖДОДЛАРГА МУНОСИБ БЎЛИШМОҚДА


02.08.2023   117

Ал Бухорий, ал Хоразмий, ибн Сино, Мирзо Улуғбекни дунёга берган юртимизда яна илм урфонлар етишиб чиқмоқда. Малайзияда ўтган ментал арифметика чемпионатида Ўзбекистондан борган 33 нафар ўқувчининг барчаси ғолиб бўлди.

30 июль куни Малайзия пойтахти Куала Лампурда ўтган ALOHA (Mental Arithmetic) ментал арифметика бўйича чемпионатда Ўзбекистондан қатнашган 33 нафар ўқувчининг барчаси ғолиб, деб топилди.

Куала Лампурда ўтган ушбу чемпионатда 40 яқин давлатдан келган 700 дан ортиқ иштирокчилар қатнашган. Ўзбекистондан 33 нафар ўқувчи иштирок этган.