Етти иқлим

УКРАИНА ХАВФСИЗЛИК ХИЗМАТИ РОССИЯГА УРУШ ҚОНУНЛАРИ ВА ОДАТЛАРИНИ БУЗИШ МОДДАСИ БИЛАН ИШ ҚЎЗҒОТДИ


09.04.2022   472

Россия минглаб одамлар эвакуация қилинишини кутилаётган Краматорск вокзалига ракета ҳужуми уюштирди. Ўққа тутилгандан сўнг олинган видеоёзувларда «Болалар, фақат болалар бор» деган ҳайқириқлар эшитилган.

У ердан Донецк вилояти аҳолиси Украинанинг хавфсиз ҳудудларига эвакуция қилинди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, ҳужум вақтида Краматорск вокзалида 4000 киши бўлган. Ракета юзлаб одамлар поездлар жўнашини кутаётган хонага келиб тушди.

Точка-У бошқариладиган ракета билан кутиш залига берилган зарбада камида 39 киши, жумладан 4 нафар бола ҳалок бўлган. 87 киши жароҳат олди, баъзилари оёқ ва қўлсиз қолган. Бу ҳақида Корреспондент.net маълум қилди.

Украина хавфсизлик хизмати уруш қонунлари ва одатларини бузиш моддаси бўйича иш қўзғотди.Ушбу станциядан эвакуация 26 февралдан бошлаб амалга оширилаётган эди.Украина шарқида урушнинг кескин авж олиши кутилаётганлиги учун сўнгги кунларда бу ҳукуматнинг Донецк вилоятини тарк этиш чақириғидан кейин энг оммавий бўлган.