УКРАИНАДА БАРЧА БОСМА ОАВЛАР ДАВЛАТ ТИЛИДА ЧИҚИШНИ БОШЛАДИ
18.01.2022 423
Украинада 16 январдан бошлаб барча босма ОАВлар давлат тилида чиқишни бошлади, деб хабар бермоқда Xabar.uz.
«Украин тилининг давлат тили сифатида амал қилишини таъминлаш тўғрисида»ги қонун моддасининг 25-банди бугундан кучга кирди. Янги қоидаларга мувофиқ, бундан буён Украинада чоп этилаётган барча газета ва журналлар тиражининг камида 50 фоизи украин тилида бўлиши керак.
Маълумотларга кўра, чет тиллардаги босма нашрларнинг обуна бўйича тарқатилишига, уларнинг давлат тилидаги талқинлари ҳам бўлган тақдирда рухсат этилади. Агарда ОАВ чет тилида чоп этилса, унинг украинча талқини ҳам бўлиши шарт. Фақат ҳудудий нашрлар учун истисно бор — уларга 2024 йилдан украин тилига ўтиш мажбурияти юкланган.
Янги қоидалар қрим-татар, инглиз тили ёки Европа иттифоқининг расмий тиллларида чоп этиладиган босма нашрларга татбиқ этилмайди.