ЎҚУВ-ТАКТИК МАШҒУЛОТ ТАДБИРЛАРИ ТАШКИЛ ҚИЛИНДИ
01.07.2022 433
Маълумки ер юзида табиий офатларнинг тури кўп. Улар кучли зилзила, ҳалокатли сел оқими, сув тошқини, довул, цунами, вулқон отилиши, йирик
ер кўчкилари, турли эпедемиологик касалликларнинг кенг тарқалиши
ва бошқалардан иборат бўлиб, инсоният ва табиат учун беҳисоб зарар келтирмоқда.
Жорий йилнинг 1 июль куни Андижон вилояти ФВБ ҳамда Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамкорлигида аҳолини ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан ҳимоя қилиш борасида ўқув-тактик машғулот тадбирлари ташкил қилинди.
Тадбир давомида аҳолига зил-зила ҳақида ва унинг келиб чиқишии, фавқулодда ҳолатларда қандай йўл тутиш кераклиги тўғрисида тушунчалар берилди.
Жумладан, табиий офатлар орасида энг кўп зарар келтирадигани кучли зилзила ҳисобланади. Одатда кучли зилзилалар одамларни ўлдирмайди, балки улар томонидан индивидуал қурилган антисейсмик бино ва иншоотлар, амалга оширилган нотўғри ҳатти-ҳаракатлар фожеага сабаб бўлиши мумкин. Ҳалокатли ва кучли зилзилалар юз минглаб одамларнинг қурбон бўлишига, иморат ва иншоотларнинг вайрон бўлишига, цунамиларга, йирик кўчкилар, ёнғинлар ва турли техноген аварияларга олиб келиши мумкинлиги тарихий манбалардан маълум. Статистик маълумотларга асосан, кучли зилзила натижасида ер шарининг турли минтақаларида жойлашган мамлакатларда йилига бир неча мингдан ўн минггача одамлар қурбон бўлиши давом этмоқда.
