Андижонда

Улуғнор туманида 1800 гектар экин майдонида сув таъминоти яхшиланади


13.06.2023   716

Андижон вилоятида сув тақчиллигининг олдини олиш, об ҳаётдан оқилона фойдаланиш мақсадига ишлаб чиқилган ҳаётий лойиҳалар амалиётга изчил жорий этилмоқда. “Норин-Қорадарё” ирригация тизимлари ҳавза бошқармаси томонидан ариқ ва зовурларни тозалаш, каналларни таъмирлаш орқали сув исрофгарчилигининг олди олинаётгани бунга яққол мисол бўла олади. Жумладан, Улуғнортуманидаги “Х-74-а” канали лойиҳа доирасида тўлиқ таъмирланди.


— 4 млрд. 500 млн. Сўмлик лойиҳа ишлари доирасида канални бетонлаш, сув тақсимлаш мосламаларини ўрнатиш амалиётлари давом этмоқда,ؙ — дейди “Яхшилик сари” МЧЖ ходими Қобилжон Абдуллаев. —180 кунлик саъй-ҳаракатлар натижасида объект энг замонавий ирригация тармоғига айланади.

Ушбу жараён якунига етгач, нафақат, сув исрофгарчилигининг олди олинади, балки, 1800 гектар экин майдонида сув таъминоти янада яхшиланади, деб хабар беради вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати.