Атрофга назар

«УМРА – 2022» БОШЛАНМОҚДА. КИМЛАР БИРИНЧИ БЎЛИБ МУБОРАК САФАРГА БОРАДИ?


22.01.2022   286

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати“Умра -2022”га дахлдор маълумотларниэълон қилди.Унга кўра,Умра сафарига отланаётган ватандошларимизнинг биринчи гуруҳини 2022 йил 22 январь куни Саудия Арабистонигa учиришга тайёргарлик кўрилмоқда. Шундан сўнг 25, 28 январ кунлари ҳам навбатдаги рейсларни амалга ошириш кутилмоқда.Келгусида муборак сафарга авиақатновлар сезиларли даражада ошириб борилади.

Қайд этилишича, жорий умра мавсумида биринчи навбатда пандемиядан олдин, яъни 2020 йил феврал ойи охирига қадар умра зиёрати учун тўловларни амалга ошириб, сафарга бора олмаган фуқаролар юборилади.Макка ва Мадина шаҳарларида энг замонавий меҳмонхоналар зиёратчиларимизга хизмат қилади.

Пандемиядан олдин, яъни 2020 йил феврал ойига қадар умра зиёрати учун охирги белгиланган тўловларни амалга оширганлар қўшимча равишда 4 770 000 сўм маблағ тўлайди.

Ушбу қўшимча тўловни белгилашда, меҳмонхоналарда зиёратчиларнинг хоналарга, автобусларда ўриндиқларга жойлаштиришда оралиқ масофа ҳисобига 50 фоизгача қисқартирилиш, озиқ-овқат маҳсулотларини қадоқланган ҳолда тарқатиш, ўрнатилган бошқа карантин тартиб-қоидаларни таъминлаш, 15 фоиз Саудия ҚҚС солиғи каби сарф-харажатлар ҳам ҳисобга олинган.

Мазкур тўловлар амалга оширишда зиёратчиларга қулайлик яратиш мақсадида, “Алоқабанк” АТнинг барча филиалларида ҳар куни, ҳатто шанба ва якшанба кунлари ҳам маблағ қабул қилинади.

Умра сафарига борувчи фуқаро COVID-19га қарши Astra-Zeneca, Moderna, Pfizer ёки Jonson & Jonson вакциналари билан тўлиқ эмланиб, сертификатга эга бўлиши лозим.

Талаб қилинган вакциналарни эмас, балки Спутник V ва Ўзбекистон-Хитой каби вакциналар билан тўлиқ эмланган фуқаролар юқорида саналган вакциналардан бири билан 1 марта эмланиши кифоя қилади.