Атрофга назар

УМРА АМАЛИГА ДАСТУР ОРҚАЛИ НАВБАТ


22.01.2022   280

“Умра-2022” тартиб-қоидалари хусусида хабар берган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати қуйидагиларни маълум қилди:

Унга кўра, ҳар бир зиёратчида смартфон бўлиши талаб этилади. Android телефон учун “PlayMarket” ва IOS мобил қурилма учун “AppStore”дан “توكلنا” (“Tawakkalna”) ва “اعتمرنا” – (“ Eatmarna”) электрон дастурлари юкланган бўлиши лозим.

Мазкур дастурлар телефонда “геолокация” ва “интернет” ёқилгандагина ишлайди. Бу дастурлар зиёратчи Саудия Арабистони давлат чегарасидан ўтиб, Мадина шаҳрида тегишли маълумотлар билан тўлдирилгандан кейингина ишга тушади.

Зиёратчи Саудияга етиб бориши билан Саудия мобил алоқа оператори сим картасини харид қилади ва интернет тўпламини ишга туширади. Сим картани аэропортда ёки Мадина шаҳридаги меҳмонхонада харид қилиш мумкин бўлади.

“Умра қилиш мобил дастури” зиёратчига 1 мартагина умра амалини бажаришга ва фақат 5 маҳал намозга чиқишига рухсат бериши мумкин. Қайта умра қилиш учун “Tawakkalna” ва “Eatmarna” орқали сўровнома берилади. Тизим рухсат берган муддатда “Оиша она” – Танъийм масжидидан эҳромга кириб кейин яна умра амалини адо этиши мумкин.