Атрофга назар

УМРА: ЯНГИ НАВБАТЛАР ҚАЕРДА ЁЗИЛАДИ?


23.01.2022   336

Умра сафарига бориш учун янги навбат қандай ташкиллаштирилиши кўпчиликни қизиқтириши табиий. “Умра-2022” тартиб-қоидалари хусусида хабар берган Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати ўз хабарида бунга ойдинлик киритди.

18 ёшдан катта бўлган Ўзбекистон фуқароси умра сафарига бориш учун ўзи рўйхатда турган маҳалла фуқаролар йиғинига шахсини тасдиқловчи ҳужжат билан чиқиб, умра сафари учун очилган махсус дафтарга рўйхатга ёзилади ва шу ҳақдаги маълумотномани олади. Ушбу дафтар бўйича навбати келган фуқарони МФЙ туман-шаҳарга тавсия беради. Сўнг ҳудуддаги поликлиникада тиббий кўрикдан ўтади. Натижалар яхши чиқса, умра учун белгиланган тўлов суммасини тўлайди.

Шунингдек, хорижга чиқиш паспорти, тиббий кўрикдан ўтгани, вакцина олгани тўғрисидаги маълумот ва сертификат ва тўлов қоғозининг нусхасини тақдим қилади.

Эслатиб ўтамиз: 5 январ куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров Саудия Арабистонидаги “Abu Sarhad” ҳамкор ширкати билан “Умра – 2022” мавсумини амалга ошириш бўйича шартнома тузган эди.

Шундан сўнг, ҳудудларда пандемиядан олдин навбатда турган фуқаролар рўйхатларини шакллантириш, авиақатнов жадвалларини ишлаб чиқиш, қўшимча тўловларни амалга ошириш ва зиёратчиларни тиббий кўрикдан ўтказиш ишлари бошланган.