Етти иқлим

УРАН САЙЁРАСИГА БИРИНЧИ МИССИЯ РЕЖАЛАШТИРИЛЯПТИ


21.02.2023   156

Уран сайёрасига биринчи орбитал аппарат 2032 йилгача жўнатилиши мумкин. Бу ҳақда АҚШ Жон Ҳопкинс амалий физика лабораториясидан сайёрашунос олим Кетлин Мандт маълум қилди. Қуёш тизимидаги энг сирли сайёра йўлдошларида сув бўлиш эҳтимоли бор.

Водород ва гелийдан ташкил топган ҳалқалари ва 27 та йўлдоши бўлган сайёра олимларга қуёш тизимидаги сувнинг келиб чиқиши сирини ечишга ёрдам бериши мумкин.

Космик кемалар Уран яқинида фақат бир марта - 1986 йил 24 январда бўлган ва бу тўлиқ миссия эмас эди. Орадан тахминан 40 йил ўтгач, олимлар яна Уранга қайтишни хоҳламоқда. NASA энди Uranus Orbiter and Probe (UOP) миссиясини ишга туширмоқчи. Унинг доирасида сайёрага махсус зонд юборилади ва атмосфераси тадқиқот қилинади. Олимлар сайёранинг «миграция» тарихини ва 84 Ер йили давомида атмосферадаги мавсумий ўзгаришларни келтириб чиқарадиган кучли эгилиш сабабларини ўрганишни режалаштирмоқда.