Етти иқлим

ЎРМОН ЁНҒИНЛАРИ ТУТУНИ БИРИНЧИ МАРТА ШИМОЛИЙ ҚУТБГА ҚАДАР ЕТИБ БОРДИ


09.08.2021   582

Россия Федерациясининг Узоқ Шарқ минтақасида юз берган ўрмон ёнғинлари тутуни Шимолий қутбга қадар етиб борди. АҚШ космик ангентлиги сунъий йўлдошдан туширилган суратларни эълон қилди. Суратларда тутун таъсирида Ернинг қутб ҳудуди кўринмай қолгани акс этган, дея хабар беради radiosputnik.ria.ru.

“Бу ҳафта юз берган ўрмон ёнғинлари оқибатида тутун Якутиядан уч минг километрдан узоққа қадар тарқалиб, Шимолий қутбгача етиб борди. Бу ҳали тарихда кузатилмаган илк ҳолатдир”, дейилади хабарда.

Якутияда уч ойдан буён ўрмон ёнғинлари юз бериб турибди. Синоптикларнинг башорат қилишича, минтақада яқин орада ёғингарчилик кутилмайди. Минтақада 3 миллион 355 минг гектарни қамраб олган 155 та ўрмон ёнғинлари қайд этилди.