Етти иқлим

ЎРТАЧА 72 ЁШ, АММО БУ ҲАММАСИ ЭМАС


15.01.2022   455

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугунги кунда дунёда умр кўриш ёши ўртача 72 ёшдан сал ошади.

Аксарият мамлакатлар аҳолиси 60 ёшидан пенсияга чиқишни бошлайди.

Монреал бизнес-тадқиқотлар мактаби ўтказган статистик таҳлилларга кўра, яна 80 йилдан сўнг одамлар бемалол 130 ёшгача яшай олишади, умр давомийлиги юқори чегараси эса бутунлай йўқ бўлиб кетиши ҳам мумкин экан...

Одамларнинг узоқ умр кўриши ижтимоий таъминот, пенсия тизими каби соҳаларга жиддий таъсирини ўтказмай қолмайди. Ўз навбатида, солиқ тўловчилар улуши борган сайин камайиб боради.