УСМОНОВ ЭЛЁРБЕК ТУЛКИНОВИЧ АНДИЖОН ВИЛОЯТИ ПАХТАОБОД ТУМАНИ ҲОКИМИ ЛАВОЗИМИГА ТАЙИНЛАНДИ
18.02.2022 868
Элёрбек Усмонов 1986 йилда Андижон вилоятининг Марҳамат туманида туғилган. 2007 йилда Тошкент молия институтини тамомлаган. Меҳнат фаолиятини 2007 йилда Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул муомаласи департаменти пул муомаласини таҳлил қилиш ва тахминлаш бошқармаси етакчи иқтисодчиси вазифасидан бошлаган. У 2008 йилдан бошлаб, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул муомаласи департаменти пул муомаласини таҳлил қилиш ва тахминлаш бошқармаси бош иқтисодчиси, Марказий банки пул муомаласи департаменти пул муомаласини ташкил этиш ва тартибга солиш бошқармаси бош иқтисодчиси, ҳисоб-китоблар мониторинги бошқармаси бошлиғи ўринбосари, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган. Элёрбек Усмонов тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Андижон вилояти Бош бошқармаси бошлиғи вазифасида ишлаб келган.
