Андижонда

ЎТГАН УЧ ОЙ ИЧИДА ИСТЕЪМОЛЧИЛАРГА 22 МИНГ ТОННАГА ЯҚИН ГАЗ ЕТКАЗИБ БЕРИЛДИ


03.04.2023   185

Бугун “Ҳудудугаз Андижон” газ таъминоти филиали томонидан вилоят бўйича 473 мингдан ортиқистеъмолчиларга 600 мингга яқинмаиший газ баллонлари орқали суюлтирилган газ етказиб берилмоқда. Барча истеъмолчиларга 5 та газ тўлдириш станция ва шохобчалари орқали суюлтирилган газ етказиб бериш йўлга қўйилган.

“Тумандаги 64 маҳалла қатори, “Достонобод” маҳалла фуқаролар йиғинидаги 519 нафар истеъмолчиларни ҳам бир маромда суюлтирилган газ билан таъминланиб келмоқдамиз, - дейди “Жалақудуқтумангаз” газ таъминоти бўлимининг аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш хизмати бўлим бошлиғи Камолдин Жабборов. - Суюлтирилган газ етказиб беришнинг онлайн тизимга ўтиш муносабати билан ушбу маҳалладаги барча истеъмолчилар тўла ID карта ва уларнинг 594 дона маиший газ баллонлари бар-кодли ёрлиқлар билан таъминланган. Йил бошидан бери ушбу МФЙга истеъмолчиларига 15 тоннадан суюлтирилган газ етказиб берилган бўлиб, амалда белгиланган режа 110 фоизга бажарилмоқда...”

Вилоятимиз аҳоли хонадонлари ва бошқа турдаги истеъмолчиларга жорий йилнинг ўтган 3 ой давомида 21 минг 845 тоннасуюлтирилган газ истеъмолчиларга етказилди. Бу дегани, 1 миллион 92 минг дона маиший газ баллонлари “айланма” усул орқали алмаштирилиб берилди, демакдир. Ўтган вақт мобайнида, белгиланган режани “Қорасувшаҳаргаз” газ таъминоти бўлими 113 фоизга, “Балиқчитумангаз” ва “Марҳаматумангаз” газ таъминоти бўлимлари111 фоизга, Андижон шаҳри истеъмолчиларига 108 фоизга, олтинкўллик соҳа ходимлари 106 фоизга, Андижон, Асака ва Избоскан тумани ходимлари ҳам 100 фоиздан ошириб бажардилар. Бугун вилоят бўйича суюлтирилган газ етказиб беришнинг ўртача даврийлиги 40-45 кунга тўғри келмоқда.

"Ҳудудугаз Андижон" газ таъминоти филиали матбуот хизмати