Ўтиш даврида ҳар бир истеъмолчи ҳушёр бўлиши даркор
04.11.2023 185
Куз-қиш мавсуми бошланиши билан ҳар бир хонадонда иситишга эҳтиёж туғилади. Табиийки, бунда табиий газ ва бошқа турдаги ёқилғи маҳсулотларидан кенг фойдаланиш бошлаб юборилади. Ана шундай кунларда табиий газдан оқилона ва хавфсиз фойдаланиш, қўлбола иситиш мосламаларини ишлатмаслик, ис газидан эҳтиёт бўлиш кабилар тўғрисида тарғибот ишларини олиб бориш зарур. “Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиалининг мутахассислари ана шундай тарғибот ишларини Избоскан туманида олиб бордилар.
“Бугун туманимизда 6 800 дан ортиқ табиий газ истеъмолчиларимиз бор. Ҳозирги ўтиш даврида ҳар бир истеъмолчимиз ҳушёр бўлиши даркор. Чунки кундузлари иссиқ, кечалари эса уйни иситишга эҳтиёж туғилмоқда. Мана шу вақтда газдан тежаган ҳолда хавфсиз фойдаланиш бўйича тавсия ва тушунчаларни аҳолига етказиш зарур. Шунингдек, биз ҳам телеграм платформасида “Хафвсиз газ” гуруҳини ташкил қилганмиз. Мана шу гуруҳда табиий газдан қандай фойдаланиш бйўича тавсияларни ҳам бериб бормоқдамиз...”, - дейди “Избоскантумангаз” газ таъминоти бўлими муҳандиси Ойбек Қодиров.
Избоскан туманининг “Даминбойчек” маҳалла фуқаролар йиғини ўрамидаги кўп қаватли уйларда табиий газни иқтисод қилиш, ундан тежаб фойдаланиш масалалари бўйича истеъмолчилар билан учрашилди. Истеъмолчиларга ўтган қиш даврида қарийиб 550 мингдан зиёд абонент истеъмоли ўртача ойлик 5 минг куб метр ва ундан ортиқ табиий газ истеъмоли кузатилган бўлиб, ёнилғидан (фойдаланмайдиган хоналар, бассейн, қишқи боғларни сақлаш ва ҳоказо)самарасиз фойдаланиш натижасида мавсум давомида 2,8 миллиард куб метр миқдорида табиий газ истеъмол қилинган. Бу аҳолига етказиб бериладиган газ умумий ҳажмининг 30% ни ташкил этади. Совуқ кунларда табиий газ энг чекка ҳудудларга ҳам етиб бориши учун истеъмолчиларга ҳаво харорати бироз яшиланганда истеъмолни камайтириш, истеъмол қиладиган кераксиз жиҳозларни ўчириш, уйдан чиқаётганда ёки уйқу вақтида иситиш хоналарининг ҳароратини пасайтириш, зарур пайтда ҳароратни керакли даражага чиқариш кераклигини уқтирилди ва бунинг натижасида эса кунлик газ тежалишига эришилиши ҳақида маълумотлар берилди.
“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати