Андижонда

УЙ-ЖОЙ ФОНДИДАН ФОЙДАЛАНИШНИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИНСПЕКЦИЯСИ РАҲБАРИ АЗЛАР СОДИҚОВ БОШЧИЛИГИДАГИ ИШЧИ ГУРУҲИ АНДИЖОНДА


13.06.2022   379

Уй-жой фондидан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси раҳбари Азлар Содиқов бошчилигидаги ишчи гуруҳ Андижонда фаолият юритаётган қатор уй-жой мулкдорлари ширкати раислари, БСК ходимлари ҳамда кўп қаватли уйларда яшовчи аҳоли билан учрашди.

Учрашув давомида меҳмонлар дастлаб,Андижон шаҳринингШифокорлар МФЙ ҳудудида ташкил этилган «BIO-TEX-SERVICE» МЧЖ фаолият ҳамда компания учун қурилаётган хизмат биноси билан яқиндан танишишди. Шунингдек, ишчи гуруҳиҚўрғонтепа ҳамда Хонобод шаҳрида ҳам бўлишиб, у ерда соҳа вакиллари томонидан олиб борилаётган ишлар ўрганилди ва профессионал бошқарув сервис компанияларининг қулайликлари ҳамда афзалликлари тўғрисида аҳолига тушунчалар берилди.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.