Андижонда

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРИ ШЕРЗОД ҲИДОЯТОВ АНДИЖОНДА


18.05.2022   797

Бугун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Вазири Шерзод Ҳидоятов Андижон вилоятининг Андижон шаҳридаги мавжуд кўп қаватли уйларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишди.

Жумладан, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш Вазири Андижон шаҳрининг Шимолий кичик даҳаси ҳудудида жойлашган тўрта маҳалла фуқаролар йиғинидаги мавжуд 210 та кўп қаватли уйларга хизмат кўрсатиши бошлаган «BIO-TEX-SERVICE» МЧЖ Бошқарув сервис компаниясининг фаолияти ҳамда унган бино учун ажратилган майдонда олиб борилаётган қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Шунингдек, Шерзод Ҳидоятов Андижон шаҳрида жойлашган иссиқлик манбайи қозонхонасидаги модернизация ва реконструкция ишларини ҳам мавсумга қадар якунига етказиш кераклигини маъсулларга яна бир борэслатиб ўтди, ҳамда мутасаддиларига бажарилиши керак бўлган ишлар юзасидан топшириқлар берди.

МАЪЛУМОТ ЎРНИДА: Андижон вилоятида 1796 та кўп қаватли уйлар бўлиб, уйларда 50 280 та хонадонлар мавжуд. 216 та хусусий уй-жой мулкдорларнинг ширкатлари ҳамда 18 та “Бошқарув ташкилотлари” томонидан хизмат кўрсатилмоқда.

Уйларнинг 764 таси 2 қаватли, 127 таси 3 қаватли, 673 таси

4 қаватли, 151 таси 5 қаватли, 14 таси 6 қаватли, 52 таси 7 қаватли, 7 таси 8-10 қаватли, 2 таси 12 қаватли, 6 таси 16 қаватлиуйлар.

Мавжуд уйларнинг 1368 таси 1991 йилга қадар, 148 таси

1991-2016 йилларда, 280 таси 2016-2021 йилларда қурилган уйларни ташкил этади.

Андижон вилояти уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.