Андижонда

УЙ-ЖОЙ КОММУНАЛ ХИЗМАТ КЎРСАТИШ ВАЗИРЛИГИ ВАКИЛЛАРИ ЭҲТИЁЖМАНД ОИЛАЛАР ҲОЛИДАН ХАБАР ОЛДИ


08.12.2022   220

Мамлакатимизда кам таъминланган ва эҳтиёжманд оилалар холидан хабар олиш, ногиронларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Айниқса, ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламни назардан қочирмай, уларга мадад бериш муҳим аҳамиятга эга.

Хусусан, Андижон вилоятида ҳам “Савоб ишни ҳар ким, ҳар куни қилиши керак” шиори остида хайрли ишлар бўлиб ўтмоқда. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги ҳамда Андижон вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси мутасадди вакиллари томонидан Асака туманидаги “Обод” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, хайрия тадбирлари ўтказилди.

Унда вазирлик томонидан 5 нафар оилаларга 10 хил турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда пул моддий ёрдам тарқатилди.

– Бизга кўрсатилган бундай эътибор ва ғамхўрликдан кўнглимиз тоғдек кўтарилди, – дейди Хурсаной Отажонова. – Ҳар бир байрам, яхши кунларда халқ вакиллари йўқлаб туради. Меҳр-оқибатли халқимиздан, хонадонимизга файз келтирган ташкилотчилардан жуда хурсандман. Айниқса, бугун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги томонидан берилган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда музлатгич биз учун кутилмаган совға бўлди. Бунинг учун улардан чексиз миннатдормиз.




Шунингдек, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вакили Акбаржон Мирзакаримов томонидан ҳудуддаги аҳоли билан учрашувлар ўтказилиб, уларнинг мурожаатлари тингланди. Суҳбат жараёнида аниқланган муаммо ва камчиликлар Андижон вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ҳамда мутасадди ташкилотлар билан ҳамкорликда ўз вақтида бартараф этилди.

- Бундай ҳайрли ишлар бардавом бўлсин дейди, - Обод МФЙ раиси Н. Абдурасулова. Ҳудудимизда яшовчи кам таъминланган, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги вакиллари томонидан хабар олинишининг ўзи биз учун катта эътибор. Айниқса, улар томонидан қилинаётган саховат ишлари маҳаллардаги ҳақиқий муҳтожларга етиб бораётганлиги, уларнинг дарди билан ўртоқлашиб, дилдан суҳбат қураётганлиги ҳамда уларга моддий ва маънавий кўмак бераётганлиги қувонарли албатта.

- Меҳр-оқибат, саховат, инсонийлик яратганнинг бандаларига инъом этган улуғ неъматларидир. Қаердаки, ана шу амаллар устун бўлса, ўша ерда файзу-барака, тинчлик-хотиржамлик ҳукм суради. Шукрлар бўлсинки, бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида ана шундай эзгу ишлар ва амалларга гувоҳ бўлиш мумкин. Айниқса, муҳтарам Президентимиз ташаббуси билан бу каби ишлар кўлами кундан кунга ортиб бормоқда. Шу боис ҳам юртимизда қут-барака, тинчлик-осойишталик бор. Илоҳим, тинч ва фаровон ҳаётимизга кўз тегмасин, аллоҳ Ватанимизни турли офату балолардан асрасин. Одамларимиз ўртасида меҳр-оқибат, одамийлик ришталари янада мустаҳкамлансин.

Андижон вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси ахборот хизмати.