Андижонда

“Уйғур” маҳалласи истеъмолчиларига ҳам суюлтирилган газ етказиб беришдаги Face ID тизими маъкул келмоқда


29.03.2026   95

Андижон шаҳридаги “Уйғур” маҳалла фуқаролар йиғинида 2027 нафар суюлтирилган газ истеъмолчилари истиқомат қилади ва шаҳардаги энг катта маҳаллалардан бири ҳисобланади. Уларга “Андижоншаҳаргаз” газ таъминоти бўлими томонидан шу кунга қадар 80 тоннадан зиёд газ етказиб берилган. Авваллари ID карталар асосида иш ташкил қилинган бўлса, энди газ етказиб беришда планшетлардан фойдаланилмоқда. Суюлтирилган газ етказиб беришда янги FaceID тизими ишга туширилганидан истеъмолчилар ҳам хурсанд. Бунда ҳар бир оила маълумотлари махсус базага интеграция қилинган бўлиб, 16 ёшдан юқори бўлган оила аъзоси бемалол маиший газ баллонини алиштириб олиши мумкин.

“...Мазкур тизим масалан шахсан менга жуда маъқул бўлди, - дейди истеъмолчи Матлуба Юнусова. – Уйда фарзандларим, ота-онам бор. Кўп ҳолларда мен ишда бўламан. Махсус карта мени номимда бўлганлиги учун авваллари, газ келишини кутардим. Энди бемалол уйидагилардан биронтаси чиқиб маиший газ баллонни алиштириб олиши мумкин экан. Бу мен учун, нафақат менга маҳалламизнинг кўпчилик оилаларига қулайлик туғдирди..”

“Уйғур”ликлар ҳам энди газ етказиб бериш вақтида оила аъзоларидан бирон кишини қатнашиши талаб этилиши керак бўлишини тушундилар. Шунингдек, чилангарлар томонидан газ етказиб беришда маиший газ баллонлардан фойдаланиш қоидалари бўйича тавсиялар олмоқдалар. Хулоса қилииб айтган мазкур янги тажриба аҳолига суюлтирилган газ етказиб беришни тезлаштиради в уларга хизмат кўрсатиш сифатини янада яхшилашга ҳисса қўшади.

“Ҳудудгазтаъминот” АЖ томонидан суюлтирилган газ етказиб беришдаги янги тажриба амалиётга татбиқ этилган ва мазкур ишлар биринчилардан бўлиб Андижон вилоятида бошланган эди. Бунда ҳар бир чилангар махсус планшетлардан фойдаланган ҳолда истеъмолчиларга суюлтирилган газни етказиб бериши кўзда тутилган. Мазкур планшетларда “E-gaz” дастури интегрaция қилиниб, истеъмолчининг қачон суюлтирилган газ олганлиги ҳақидаги маълумотлар смс хабарнома орқали истеъмолчига ва Жамиятнинг махсус базасига маълумот узатиб боради. FaceID тизими бўйича аҳолига суюлтирилган газ етказиб бериш Андижон шаҳри ҳам ишга туширилди.

“Ҳудудгаз Андижон” газ таъминоти филиали матбуот хизмати