Атрофга назар

ЎЗБЕКИСТОН 10 ОЙДА 25 МИНГДАН КЎП ТЕЛЕФОН ЭКСПОРТ ҚИЛДИ


05.12.2022   202

Давлат статистика қўмитаси маълумотига кўра, Ўзбекистон 2022 йилнинг январь-октябрь ойларида хорижга қиймати 5,0 млн. AҚШ долларига тенг бўлган 25 029 та мобил телефонларни экспорт қилган.

Телефон экспорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда қарийб 10,5 мингтага ошган.

Ўзбекистон 10 ойда энг кўп телефон экспорт қилинган давлатлар:

— Россия – 16,8 мингта

— Украина – 5,3 мингта

— Қозоғистон – 2,9 мингта