Атрофга назар

Ўзбекистон 5 ойда 420 млн долларлик мева сабзовот экспорт қилди


01.07.2024   298

Статистика агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январ-май ойларида хорижга қиймати 420,1 млн долларга тенг бўлган 722,1 минг тонна мева ва сабзавотлар экспорт қилган.

Бу кўрсаткич 2023 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 10,4 фоизга ёки 68,3 минг тоннага кўпайган.

Мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорлари Россия (32,7 фоиз), Покистон (19,7 фоиз), Қозоғистон (15,3 фоиз) ва Хитой (7,8 фоиз) давлатлари ҳиссасига тўғри келган.

2024 йилнинг январ-май ойларида мева-сабзавотлар экспорти улуши жами экспортнинг 3,9 фоизини ташкил этган.