Ўзбекистон-Хитой: Икки томонлама манфаатли ҳамкорлик
02.05.2025 408
Сўнги йилларда Ўзбекистон ва Хитой давлатлари ўртасидаги муносабатларнинг янги даври бошланди, десак, асло муболаға бўлмайди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, ҳар бир давлат, айниқса,XXI асрнинг қудратли давлатларидан бири саналган Хитой билан мамлакатимиз ўртасидаги сиёсий, иқтисодий, савдо, илм-фан ва маданий соҳаларда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг ривожланиши жуда муҳим.
Вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов бошчилигидаги делегацияХитой Халқ Республикасида бўлиб, белгиланган ташриф дастурига мувофиқ қатор саноатлашган ҳудудларда расмийлар ва йирик компаниялар раҳбарлари билан учрашиб, музокаралар олиб бордилар.
Жумладан, «Nanning Jianning Water Investment Group Co. Ltd.» компанияси раҳбарияти билан сув таъминоти, оқава сувларни тозалаш, сув экотизимларини тиклаш, қаттиқ чиқиндиларни қайта ишлаш, адирликларга сув чиқариб интенсив боғлар яратиш бўйича музокаралар олиб борилди. Натижада 200 млн. долларлик келишувга эришилди.
Урумчи шаҳрида бўлиб ўтган ўзаро музокаралар давомида вилоятимиз ҳокимииқтисодий ҳамкорлик бўйича битимларни имзолади.
Андижон вилояти Хитойнинг Шинжон провинцияси билан биродарлашган ҳудуд мақомида иқтисодиёт, маданият, туризм, илм-фан соҳаларида ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйган. Бу муносабатлар кейинги йилларда анча ривожланди.
Шунингдек, Шуҳратбек Абдураҳмонов«Xinjiang Qianyun Kunyu Construction Engineerin Co. Ltd» компанияси раҳбарияти билан учрашди. Мулоқотда ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг амалий жиҳатлари борасида сўз борди. Музокаралар якунида Андижонда трансформатор ишлаб чиқариш лойиҳаси бўйича 50 млн. долларлик келишувга эришилди.
Икки мамлакат ўртасидаги манфаатли ҳамкорликни янада кучайтириш, энергетика тизимига инвестицияларни жалб қилиш ҳамда янги лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш сингари бир қатор муҳим масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон Республикаси ва Хитой Халқ Республикаси ўртасида энергетика алоқаларини изчил мустаҳкамлаш борасида таклифлар билдирилди.
Вилоят ҳокимининг "Jang Shiao Fan" компанияси вакиллари билан учрашуви доирасида Андижонда қиймати 20 млн. долларлик беш юлдузли меҳмонхона, савдо-кўнгилочар маркази барпо этиш бўйича ишлаб чиқилаётган инвестицион лойиҳа муҳокама қилинди.
ДелегациямизХитойнинг Шинжон-Уйғур автоном вилоятидаги Баян-гол-Мўғул автоном окгруги вакиллари билан учрашди. Мулоқот чоғида кўплаб йўналишлар, жумладан қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш бўйича келишувларга эришилди.
Аграр соҳани ислоҳ қилишнинг ўзига хос йўлини танлаган Хитой - қишлоқ хўжалигида улкан ютуқларга эришган давлатлардан бири ҳисобланади. Шу нуқтаи назардан, мазкур мамлакатнинг илғор тажрибасини жорий этиш орқалиАндижоннинг аграр соҳадаги салоҳиятини юзага чиқариш имконияти мавжуд.
Иқтисодиётнинг аграр секторини модернизация қилишда фан ва технологиялар муҳим ўрин тутади. Ишлаб чиқаришни ахборотлаштириш ва интеллектуаллаштириш туфайли қишлоқ хўжалигига агроинновацияларни жорий этиш озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш баробарида деҳқонлар даромади ортишига ҳам хизмат қилади.
Учрашувлар давомида келгусида Андижон вилоятида қилиниши керак бўлган ишлар келишиб олиниб, «Дўстлик Меморандуми» имзоланди.
Урумчида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми ўтказилди
Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.
Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида мамлакатимиз делегацияси таркибида 250 дан ортиқ йирик тадбиркорлар, шунингдек, Андижон, Тошкент, Фарғона, Сирдарё, ва Сурхондарё вилоятлари раҳбарлари ҳамда вакиллари ҳам Урумчига ташриф буюрганини билдириб, қатнашчилар эътиборини Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида мамлакатимизда инвестицион муҳитни яхшилаш ва тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасига қаратди.
Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми доирасида икки мамлакат ишбилармон доиралари раҳбарлари ва вакиллари “B2B” шаклда ҳам музокаралар олиб борди.
Ташриф доирасида Урумчида Ўзбекистон - Хитой иқтисодий форуми бўлиб ўтди. Унинг очилишида Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ҳамда Хитой Коммунистик партияси Марказий қўмитаси Сиёсий бюроси аъзоси, Шинжон-Уйғур автоном райони Партқўми котиби Ма Синжуй бошчилигидаги делегациялар иштирок этди.
Ўзбекистон Бош вазири ўз нутқида қатнашчилар эътиборини Президентимиз Шавкат Мирзиёев бошчиликларида мамлакатимизда инвестицион муҳитни яхшилаш ва тадбиркорларга қулай шарт-шароитлар яратиш борасида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар самарасига қаратди.
Андижон вилояти ҳокимлиги Матбуот хизмати материлаллари асосида тайёрланди.
