ЎЗБЕКИСТОН МФЙ АҲЛИ САЙЛАНГАН НОМЗОДДАН МАМНУН
18.05.2022 466
Марҳамат тумани Ўзбекистон маҳалла фуқаролар йиғинидан кўрсатилган уч нафар номзодга ҳудуд сайловчиларининг 150 нафар вакили овоз бердилар. Очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида ўтказилган жараёндан маҳалла аҳли рози.



Маҳалла раиси номига муносиб бўлиш баробарида мазкур вазифанинг барча машаққатларини зиммасига олмоқнинг ҳам масъулияти бор. Айни масъулиятга муносиб кўрилган номзод Жамила Ўлмасова 77,1 фоиз овоз билан лавозимга лойиқ топилди.
