Эълон ва билдирувлар

Ўзбекистон Республикаси Сув хўжалиги вазирлиги тизимидаги ҳудудий “Андижонсувқурилишинвест” давлат муассаси


08.01.2025   45

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 30 декабрдаги № 909-сонли (ХДФУ) қарорида белгилаб берилган топшириқлар ижросини таъминлаш юзасидан, 2025 йилда Андижон вилояти худудидаги каналларни ва сув тармоқларини бетонлаштириш ҳамда реконструкция қилиш объектларида қурилиш-монтаж ишларини бажарилишини жадаллаштириш ҳамда қисқа муддатларда фойдаланишга топшириш мақсадида, соҳавий қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида мелорация-ирригация йўналишида иш тажрибасига эга бўлган салоҳиятли пудратчи ташкилотларни энг яхши таклифларни танлаш асосида аниқланишини ЭЪЛОН ҚИЛАДИ.

Танлашни ўтказиш шакли: энг яхши таклифларни танлаш тўғрисидаги эълонда кўрсатилган муддатда энг яхши таклифларни танлаш иштирокчилардан таклиф хужжатларини қабул қилиш орқали очиқ тарзда ўтказилади.

Тар.

рақ

Объектнинг жойлашув манзили

Объектнинг бошланғич нархи(ҚҚС билан) сўм

Ишларни тугаллаш муддати(кун)

Танлаш таклифини таъминлаш кафолати 1% (сўм)

1

Жалақудуқ туманидаги “Қатортол” каналини реконструкция қилиш

4 294 641 400

300

42 946 414

2

Шахрихон туманидаги “Абдусамат” каналини реконструкция қилиш

2 946 814 871

300

29 468 148.7

3

Балиқчи туманидаги “Аролхон-3” каналини реконструкция қилиш

2 078 450 662

180

20 784 506.6

4

*) Олтинкўл туманидаги “Улуғнор” каналини реконструкция қилиш

31 852 615 100

455

159 263076

5

Қўрғонтепа туманидаги “Отажон” каналини реконструкция қилиш

6 226 301 574

240

62 263 015.7

*) Олтинкўл туманидаги “Улуғнор” каналини реконструкция қилиш учун танлаш таклифини таъминлаш кафолати 0.5%.

Молиялаштириш манбаи: Республика бюджети маблағлари ҳисобидан. Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида.

Энг яхши таклифларни танлаш танлови иштирокчиларга қўйиладиган талаблар:

Мазкур объектларда реконструкция ишларини бажаришга энг яхши таклифларни танлаш орқали пудратчи ташкилотларни аниқлашда, харид комиссияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 декабрдаги № 909-сонли (ХДУФ) Қарори 3-банд 2-хат бошида белгилаб берилганидек, соҳавий қурилш-пудрат ташкилотлари рейтингида мелорация-ирригация йўналишида иш тажрибасига эга бўлган пудрат ташкилотларининг таклифлари кўриб чиқилади ва баҳоланади.

Танлов ташкилотчиси харажатлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 31 январдари 46-сонли қарори 3-боб, иккинчи хат бошига асосда энг яхши таклифлар танлови иштирокчилари орасидан харид комисияси қарорига кўра танлов ғолиби аниқлаганидан сўнг, буюртмачининг махсус хисоб рақамига ўтказилган 1% танлов таклифини таъминлаш кафолат суммаси хисобидан автоматик тўлаш шарти асосида тўлаб берилади.

Энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид қилиш ҳужжатларини танлаш ташкилотчиси – «Sardor qurilish MAKS» МЧЖнинг Андижон шаҳар, “А.Фитрат” кўчаси, 214-уй манзилдаги офисидан (мўлжал: “Андижонхўжаролойиҳа” МЧЖнинг маъмурий биносининг 2-қаватида), эълон чоп этилган кундан бошлабсоат 9-00 дан 17-00 гача олиш мумкин.

Белгиланган тартибдаги харид қилиш ҳужжатларини олиш учун иштирокчисўровнома билан ташкилотчига мурожат қилиб, харид қилиш хужжатлари тўплами учун тўлов амалга оширилгандан сўнг берилади.

Харид қилиш ҳужжатларининг битта тўплами нархи – 750 000 сўм.

Учинчи шахслар томонидан харид қилиш ҳужжатлари тўпламини олиш учун тўловни амалга ошириш таъқиқланади.

Таклифлар оммавий ахбарот воситасида энг яхши таклифларни танлаш тўғрисидаги эълон чоп этилганидан сўнг, камида беш иш куни давомида, соат 9-00дан18-00га қадар Андижон шахар А.Фитрат қўчаси 214-уй манзилида қабул қилинади.

Энг яхши таклифларни танлаш бўйича харид комиссияси йиғилиши ўтказиладиган манзил: Андижон шахар. “Н.Охунов” кўчаси 35-уй. “Андижонсувқурилишинвест” давлат муассасининг маъмурий биноси.

Иштирокчиларга нисбатан қўшимча талаблар:

Иштирокчилар энг яхши таклифларни танлашда иштирок этиши учун:

- Сув хўжалиги объектларида камида 5 йил иш тажрибасига эга бўлиши;

- Охирги 3 йила йил ичида 10 млрд.сўмдан кам бўлмаган сув хўжалиги объектларида қурилиш-монтаж ишлари бажарилган бўлишлиги;

- “Шаффоф қурилиш” электрон платформасидаги соҳавий қурилиш-пудрат ташкилотлари рейтингида мелорация-ирригация йўналишида иш тажрибасига бўлиши;

- харид қилишхужжатларига муофиқ ўз таклифини таъминлашга банк кафиллигини (харид қилиш хужжатларининг 3-иловаси) тақдим этиши ёки кафолат суммасини эълонга қўйилган объектнинг бошланғич нархи қийматини 1% дан (ҚҚС билан, пул ўтказиш йўли орқали) кам бўлмаган миқдоридаги маблағни буюртмачининг қуйидаги ҳисоб рақамигаўтказиб бериши шарт.

Шахсий ҳ/р: 460021860034017042402170002

МФО: 00014