Атрофга назар

ЎЗБЕКИСТОН РОССИЯЛИКЛАРНИНГ ХИЗМАТ САФАРИ БИЛАН ЭНГ КЎП БОРАДИГАН ҲУДУДИГА АЙЛАНДИ


05.07.2022   238

Июнь ойида Ўзбекистон россияликларнинг хизмат сафари билан энг кўп борадиган учта ҳудуддан бирига айланди. Россия ишбилармонларининг мамлакатдаги бизнес сафарлари асосан уч кунгача давом этган.

Жорий йилнинг июнь ойида иш учун саёҳат қилган одамлар томонидан бизнес-класс авиачипталарини брон қилиш сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 112 фоизга ошди. Бу ҳақда «Aviasales for Business» хизмати таҳлилига таяниб «РБК» хабар берди.

Бундай чипталарнинг умумий ҳажмидаги улуши 2021 йил июнь ойидан бери 0,16 фоиздан 0,34 фоизгача ўсди.

Буюртмалар сони бўйича Россиянинг энг машҳур хорижий йўналишлари борасида Топ-3 рўйхатидан Арманистон ва Грузиядан кейин Ўзбекистон ҳам жой олди. Россияликлар Марказий Осиёнинг марказий давлатидаги бизнес сафарлари учун асосан уч кун сарфламоқда.