ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН ЮК ТАШИШ ҲАЖМИНИ 1,8 МИЛЛИОН ТОННАГА ЕТКАЗДИ
15.05.2024 1206
Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасида автомобиль транспортида экспорт-импорт юк ташиш ҳажми 2023 йилда 1,8 миллион тоннага етди. Йил давомида бу кўрсаткич 8 фоизга ошди.
Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги раҳбари Илҳом Махкамов ва унинг Қозоғистон Республикасидаги ҳамкасби Марат Қорабоев ўртасидаги учрашувда маълум қилинди.
