Атрофга назар

ЎЗБЕКИСТОН ВА ТОЖИКИСТОН: ЧЕГАРА БЎЙИЧА МУЗОКАРАЛАР 6 КУН ДАВОМ ЭТДИ


18.07.2022   266

Фарғонада Ўзбекистон-Тожикистон қўшма демаркация комиссияси ишчи гуруҳларининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди.

Тожикистон ТИВ ахборот департаментининг хабарида таъкидланишича, йиғилишда демаркация ишлари муҳокама қилинди ва умумий чегаранинг демаркация чизиғи лойиҳаси бўйича таклифлар тайёрланди.

Делегацияларга Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги директори ўринбосари Тўлқин Абдуллаев ва Тожикистон Ер тузиш ва геодезия давлат қўмитаси раиси ўринбосари Азимаҳмад Каримзода бошчилик қилди.

Олти кун давом этган музокаралар якунида тегишли баённома имзоланди. Кейинги учрашув Тожикистон ҳудудида бўлиб ўтишига қарор қилинди. Департамент аниқ санани эълон қилмаган.