Атрофга назар

ЎЗБЕКИСТОНДА ДОИМИЙ АҲОЛИ СОНИ ҲАР КУНИ ЎРТАЧА 2 МИНГ КИШИГА ОШЯПТИ


12.04.2023   141

2023 йилнинг 1 апрель ҳолатига республикамизнинг доимий аҳолиси 36 197 781 кишини ташкил этган.

Ўзбекистон президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги маълумотларига кўра, республика доимий аҳолиси сони ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2,2 фоизга ошган.

Қайд этилишича, мамлакат аҳолиси 2023 йил бошидан буён 172,8 минг кишига кўпайган.

Статистика агентлиги хабарига кўра, Ўзбекистон аҳолиси 2023 йилнинг ҳар бир ойида ўртача 57,6 минг кишига ошган.

2023 йилнинг ҳар бир кунида доимий аҳоли сони ўртача 1,9 минг кишига кўпаймоқда.